Бош мия ўсмалари бўлган беморларни бошқариш учун миллий клиник баённома
Операциядан олдинги инструментал текширув стандарти учта проекцияда ва тўртта режимда контрастни кучайтириб ва контрастсиз МРТ ҳисобланади. Ўсимта олингандан кейин операциядан кейинги даврда албатта контраст билан ва контрастсиз МСКТ қилиниши шарт. Нейровизуализация маълумотларига асосланган дастлабки текширув ва ташхисдан сўнг, МНТ ўсмаси бўлган бемор керакли асбоб-ускуналар билан малакали шифокорлар, махсус тайёрланган ходимларга эга махсус нейрохирургия шифохонасида даволаниши керак.
Бош мия ўсмалари бўлган беморларни бошқариш учун миллий клиник баённома
Версия: Клиник баённомалар 2020-2023 (Ўзбекистон)
Умумий маълумот
Қисқача маълумот
Нейрохирургия йўналиши бўйича клиник баённомалари, ташхислаш ва даволаш стандартлари
БОШ МИЯ ЎСМАЛАРИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ БЎЙИЧА КЛИНИК БАЁННОМА
Режалаштирилаётган янгилаш санаси: 1 чоракда 2024й.
Бош мияда янги ҳосиланинг пайдо бўлиши хар 100000 аҳолига 5-7,5 кишига тўғри келади . Бирламчи мия ўсмалари орасида тахминан 60% ти хавфли ҳисобланади. Эркак ва аёлларда бош мия ўсмалари нисбати 1,1:1,0 ҳисобланади. Энг кенг тарқалганлари менингиомалар (22-23%), глиобластомалар (24-25%) ва анапластик астроцитомаалар (20%) ташкил қилади. Бирламчи мия ўсмаларининг 6-7% га яқини бош мия нервларининг невриномалари (шванномалари) ҳисобланади. Гипофиз ўсмалари 6% ҳолларда учрайди. Глиомалар барча бирламчи бош мия ўсмаларининг қарийб 50-55% ни ташкил этади. Бош миянинг бирламчи ёмон сифатли ўсмалари инсон барча органлари ва тизимлари хавфли ўсимталарнинг тахминан 1,4% ни ташкил этади.
Мақсад:
Бош мия ўсмалари- бу турли хил бош мияда ривожланувчи яхши ёки ёмон сифатли ҳосилалар бўлиб, хужайралар, ўтмишда мия, лимфа, мия қон томирлари, краниал нервлар, мия пардалари, бош суяги, мия безсимон хосилаларининг нормал таркибий қисми бўлганларнинг аномал тарзда, бошқариб бўлмайдиган даражада кўпайишининг бошланишидан ёки бошқа органда жойлашган бирламчи ўсманинг метастазланиши оқибатида ривожланади.
Спорали учрайдиган бирламчи МНТ ўсмалари этиологияси. Мия ўсмаларининг келиб чиқишига ҳали аниқлик киритилмаган. Уларнинг етук шаклларга айланишининг дастлабки босқичларида кечикиб келган ҳужайралардан ривожланиши тахмин қилинади. Камроқ, ўсмалар етук ҳужайралар пайдо бўлади. Мия ўсмалари ривожланишида бир қатор эндоген ва экзоген омиллар (гормонал таъсирлар, генетика, инфекциялар, радиация, жароҳатлар ва бошқалар.) аҳамият берилади.
Патогенез- ўсмаларнинг мияга таъсири хилма-хил. Уларнинг баъзилари бевосита мия ичи босимини оширганлиги сабабли деструкцион таъсир кўрсатади (менингиомалар, остеомалар, ва ҳоказо). Бошқалари мия структурасини бўзади ва ўз тўқимаси (глиома, саратон метастаз) билан алмаштиради, мия моддасини ҳалок қилиб ва фокал белгиларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ўсма жойлашган жойда мия функциясининг бўзилиши билан бирга, миянинг ҳам яқиндан жойлашган қисмларининг, ҳам ўзоқдагиларнинг функциялари бузилади. Бу функционал бўзилишларнинг сабаби шиш туфайли келиб чиқадиган қон ва ликвор айланишининг бўзилиши, бош миянинг айрим қисмларининг шиш билан кўчиши ҳамда ўсманинг патологик алмашинуви маҳсулотларининг мия тўқимасига таъсир етишидир. Интракраниал босимнинг ошиши ўсмаларда мия дисфункциясида муҳим рол ўйнайди. Интракраниал босимнинг ошиши қуйидаги омилларга асосланган: шиш массаси туфайли мия ҳажмининг ортиши; миянинг шишиши (шиш периваскуляр ва перицелуляр бўшлиқларида суюқлик тўпланиши, мия шишиши —сувнинг мия тўқимаси билан коллоид-кимёвий боғланиши); мия қоринчаларида суюқликнинг ортиқча тўпланиши; мия веноз тизимида қоннинг турғунлиги. Интракраниал босимнинг ошиши интенсивлиги кўп сабабларга, хусусан локализацияга (орқа мия суюқлиги айланиш йўлларига яқинлигига), ўлчамига ва ўсманинг гистоструктурасига боғлиқ.
Таснифи
Локализациясига кўра ўсмалар:
Ўсмалар жойлашишига кўра:
2 9384/1 Субепендимал гигант хужайрали астроцитома ЖССТ I даража
3 9424/3 Полиоморф ксантоастроцитома ЖССТ II даража
Эпендимал ўсмалари
VII Метастатик ўсмалар
Клиник кўриниши
Аломатлари, кечиши
1. Касаллик клиник манзараси
Бош мия ўсмалари қаттиқ чегараланган мия кутиси ичида ривожланади ва аста-секин ўсмага туташган ва узоқдаги мия тўқималарини зарарлайди.
Ўсма инфильтрацияси натижасида бош мия тўқимасига яқин марказларнинг бўзилиши оқибатида бирламчи (ўчоқли, локал, махаллий, нишонли) симптомлар юзага келади. Миянинг ўсмага туташган қисмида шиш, гемодинамиканинг локал бўзилиши ва дислокациянинг баъзи кўринишлари оқибатида қўшимча ёндош симптомлар ривожланади.
Касалликнинг ривожланиб бориши билан ўсмага ёндош бўлмаган мия сохаларида ҳам махаллий белгилар пайдо бўлади, хусусан, мия силжиши симптомлари хамда диффуз мия шишиши, гемодинамикани бўзилиши ва мияичи босими ошиши оқибатида умуммия симптомлари пайдо бўлади. Одатда ўсманинг миянинг функционал ахамияти кам бўлган жойларида ривожланишида юқорида келтирилган клиник белгиларнинг кетма-кетлиги бўлмаслиги мумкин. Ўчоқли белгилар умуман кузатилмаслиги мумкин. Бундай холларда касаллик умуммия симптомлари билан бошланади. Клиник симптомларни шартли ажратиш ҳар доим ҳам ҳрактерли эмас. Масалан, ўчоқли симптомларни ёндош симптомлардан ажратиш қийин.
Бош мия ўсмалари клиник манзарасини тасвирлашда бирламчи ўчоқли ва иккиламчи клиник симптомларга ажратамиз:
-Касаллик белгиларини симптомокомлексдан ажратиш топик диагноз қўйишда ва кейинги текширувларни белгилашда муҳим ҳисобланади
-Касаллик босқичини баҳолаш (компенсация, субкомпенсация ва декомпенсация) беморнинг режали ёки шошилинч даво чораларини белгилаб беради.
Айрим қуйида келтирилган сипмтомлар неврологик симптомлар ҳисобланмайди, лекин ташхис қуйишга ёрдам берадиган патогномотик синдромларга киради.
Диагностика
Ташхис қўйиш мезонлари:
Дифференциал диагностикаси
Фавқулодда касалхонага жойлаштириш учун кўрсатмалар:
Даволаш
Ҳозирги вақтда ўсма касаликлари бўлган беморларда жарроҳлик, радиотерапия ва химиятерапия стандарт даволаш усуллари ҳисобланади.
1. Жарроҳлик даволаш учун кўрсатмалар
Бош мия ўсмаси бор беморни жаррохлик усулида даволашга кўрсатма унинг умумий ахволига, ёшига, кутилаётган гистологияга ва анатомик жойлашишига боғлиқ. Нейрохирурглар ўсмани максимал кисмини олиб ташлашга, жаррохлик натижасида иложи борича беморнинг хаёти сифатига ва неврологик статусга камроқ (минимал) даражада тасир килишига, интраоперацион ўлим курсатгичини минимумга туширишга харакат килиши керак.
Жарроҳлик тактикаси билан боғлиқ қарорлар қуйидаги омилларга боғлиқ: ўсманинг жойлашуви ва хирургик кириш йўли, ўсимта радикал олиб ташлаш имконияти, шу жумладан; беморнинг функционал ҳолати, ёши, беморнинг ёндош соматик касалликлари; агрессив жарроҳлик тактикасини ёрдамида оммавий таъсирни камайтириш имконияти; бемор ўтказган сўнгги операция билан рецидив орасидаги вақт.
2. Операциядан олдинги тайёргарлик:
4. Операциядан кейинги медикаментоз (кузатув) даволаш
Омепразол - Кортикостероидлар билан параллел равишда, ошқозон-ичак трактида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш учун, Н2-гистамин блокаторлар (омепразол, ранитидин, ва бошқалар.) суткасига 40мгдан буюрилади.
Тутқаноқка қарши терапия Беморларда операциядан олдин ва кейинги даврда ЭЭГда эпилептиформ фаоллик аниқланганда антиконвульсантлар тавсия этилади. Бундан ташқари антиконвульсантлар тутқаноқ синдромини профилактикаси мақсадада қулланилади.
Карбамазепин 200 мгдаг ичишга суткасига 3та таб. гача буюрилади. Бундан ташқари оғриқ қолдириш мақсадида 10мг/кг/сут. 2-3 марта қабул қилинади.
Аналгетиклар: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар яққол оғриқ қолдирувчи эффектга эга, бироқ ўзоқ муддат қабул қилиш кўпинча жиддий асоратларга олиб келади.
Симптоматика терапия. Касалликнинг асл сабабига таъсир қилмайди, касаллик кечишини юмшатади, бемор ҳаёти ёки ҳаёт сифатини яхшилайди.
Самарали даволаш мезонлари:
Сифатли даволаш мезонланига:
Беморнинг умумий ва неврологик ҳолатини яхшиланиши.
Бош мия гипертензия симптоматикаси йўқолиши ҳисобланади.
Беморларда аксарият кузатиладиган бош мия ўсмалари рецидиви ва қайта ўсиш асоратларида ихтисослашган нейрохирургик ёрдам кўрсатишда онколог ва нейрохирург амбулатор динамик кузатуви зарур.
Тиббий реабилитация
Тиббий реабилитация
Госпитализация
Амбулатор: медикаментоз даволаш
Профилактикаси
Асоратлар профилактикаси:
Маълумот
Фойдаланилган адабиётлар
Маълумотлар
Ишчи гуруҳ раҳбари:
МНТ ўсмалари беморлар комплекс текширувдан: умумий аҳволи, неврлоогик симптоматика, кўз туби офтальмологик манзараси бўйича мия ичи босими даражаси, электроэнцефалография ва албатта нейровизуал усуллардан ўтиши зарур.
Бош мия ўсмаси ташхиси нейровизуализация – МРТ ёки КТ/МСКТ маълумотларига асосланиб қўйилади. Стандарт бўйича операциядан олдинги инструментал текширув усулларига 3 проекция ва 4 режимда контрастли ва контрастсиз МРТ қилиш киради. Хозирги вақтда стандарт бўйича глиал ўсмалари мавжуд бўлган беморларни даволаш муолажаларига жаррохлик, нуртерапия, кимё терапия хисобланади. Илмий изланишларда етарлича тасдиқланмаган даволашнинг бошқа усуллари (иммунотерапия, фотодинамик терапия ва.х.к.), махсус рўйхатдан ўтган клиник текширувлар даражасида беморларга таклиф қилиниши мумкин.
Нейроэпителиал ўсмалари.
Бош мия метастатик ўсмалари.
Даволаш самарадорлиги мезонлари:
Даволаш самарадорлиги мезонларига: беморнинг умумий ва неврологик ҳолати, мия ичи гипертензияси йўқолиши ҳисобланади. Беморларда аксарият кузатиладиган бош мия ўсмалари рецидиви ва қайта ўсиш асоратларида ихтисослашган нейрохирургик ёрдам кўрсатишда онколог ва нейрохирург амбулатор динамик кузатуви зарур.
Бириктирилган файл
Диққат!